«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ футболчиси, айни вақтда футбол эксперти сифатида ишлаётган Рио Фердинанд ЕЧЛ чорак финалидаги «Барселона» – «Атлетико» тўқнашувида (2:1) Фернандо Торрес ва Луис Суарес томонидан амалга оширилган ҳаракатлар борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

– Торреснинг ҳаракатлари ўта номуносиб бўлди. У бунинг учун уялиши керак. У жамоасини уятга қўйди.

Унда сариқ карточка бор эди. У эҳтиёт бўлиб ўйнаши керак бўлган вақтда бундай ҳаракат қилмаслиги керак эди. Бундай иш учун мураббий кийим алмаштириш хонасида футболчини яксон қилиб ташлаши керак.

- Суарес ўйинни давом эттиришга ҳақли эдими?

– Йўқ. Барча унинг қўполлик қилганини кўрди. Бу ўша Суарес, сира ўзгармаган. Ҳа, у фантастик даражадаги ҳужумчи. Лекин бундай ҳаракатлар амалга оширган футболчи жазоланиши керак.

Суарес жуда хавфли ўйин кўрсатади. У шундайлиги учун ҳам ўзига хос футболчига айланган, – дейди Фердинанд BT Sports эфирида.