Россия Миллий гвардияси шахсан Путиннинг ўзига бўйсунади

Жаҳон 06 Апрель 2016 537

Россия Ички қўшинлари расмий вакили Василий Панченков янги ташкил этилган Россия Миллий гвардияси Россия ички ишлар вазирлиги структурасига кирмаслигини ва бевосита Россия президентига бўйсунишини маълум қилди. Бу ҳақда RNS нашри хабар бермоқда.

"Гап Россия Миллий гвардияси қўшинлари федерал хизматини ташкил қилиш ҳақида бормоқда. Бу алоҳида тузилма бўлиб, бевосита президентга бўйсунади", деб айтди Панченков.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотни тасдиқлади.

Панченковнинг таъкидлашича, ИИВ ички қўшинларининг бўлинмалари Миллий гвардия таркибига киради, ички қўшинлар эса ИИВ тузилмаси сифатида мавжуд бўлишдан тўхтайди.

Миллий гвардияга Виктор Золотов раҳбар этиб тайинланди.

Золотов 2000–2013 йилларда Россия президенти хавфсизлик хизмати бошлиғи – Россия Федерал қўриқлаш хизмати директори ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Кўпроқ янгиликлар