Британияликларнинг «Шерлок» сериалига илк марта аёл киши режиссёрлик қилади. Бу ҳақда Variety хабар берди. Сериал тўртинчи мавсумининг биринчи эпизодига Рэйчел Талалэй режиссёр бўлди.

Бундан олдин, Талалэй «Doctor Who», «Flash» ва «The Wind in The Willows» каби лойиҳаларда ишлаганди.

«Шерлок»нинг янги мавсуми аввалгилари каби 3 эпизоддан иборат бўлади. Сериал давомини суратга олиш ишлари бошланган.

Бенедикт Камбербэтч лойиҳага қайтганидан бахтиёр эканини билдирган.

Режага кўра, тўртинчи мавсум 2017 йилнинг январида намойиш этила бошлайди.