Тадқиқот: иш берувчилар кимни кўпроқ танлашади?

Жамият 06 Апрель 2016 567

Маълумки, аксарият кишилар ким қаттиқ меҳнат қилса, самарасини кўришига ишонишади. Компания ва корхона раҳбарлари ҳам шундай кишиларни ёқтиради, уларни ўзларида кўпроқ сақлаб қолишга ҳаракат қилади, деган хулоса ҳам бор. Аммо, ҳақиқатда ҳам шундайми? Олимлар шу масалага ойдинлик киритишга уриниб кўришди.

Албатта, қаттиқ меҳнатининг самарасини кўриб, компания раҳбарлиги ва шу каби лавозимларни эгаллаб келганлар оз эмас. Аммо, статистик маълумотлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Аксарият иш берувчилар қаттиқ меҳнат қилувчилар ўрнига ўз имкониятларини ҳаётга татбиқ этишни кутиб турган иқтидор эгаларини кўпроқ маъқул кўришаркан.

Лондон Университет коллежининг хитойлик олимаси Чиа-Юнг Цай ўтказган тадқиқот натижалари шуни исботламоқда. Гап шундаки, у Ҳарвард университети психологи Маҳзарин Банажи билан ҳамкорликда, 103 нафар профессионал мусиқачига мурожаат этиб, икки мусиқа ижрочиси хусусида фикрларини билдиришларини сўрашган. Ҳакамлар эътиборига уларнинг ёзма тавсифномалари ва даъвогарлар ижро этган Стравинский балетидан "Петрушканинг уч ҳаракати"дан лавҳалари тақдим этилган.

Тавсифномларнинг бирида, қаттиқ меҳнати самараси ўлароқ шундай натижаларни қўлга киритгани ёзилган бўлса, иккинчиси туғма иқтидор соҳиби эканини ишонч билан таъкидлаганди. Баҳолаш вақти етганида, ҳакамларнинг аксарияти иқтидор соҳибига юқори баҳо бериб, унинг келажаги порлоқлигини айтишган.

Аммо Цай бу билан ортга чекинмади, у иқтидор мусиқа соҳасида муҳим ўрин тутиши мумкинлигини гумон қилиб, тадқиқотни бошқа соҳаларда ҳам ўтказишга аҳд қилди. У, тадбиркорлик соҳасида ҳам шундай изланишлар олиб борди ва натижалар кутганидан бошқача бўлиб чиқди.

Бу сафар ҳам ҳакамлар эътиборига икки киши, меҳнатсевар ва иқтидорли тадбиркор ҳақидаги тавсифнома берилди. Ҳакамлар эса кўпроқ истеъдодли тадбиркорни маъқул кўришди. Шунга кўра, Цайнинг хулоса қилишича, гарчи иш берувчилар меҳнатсевар кишиларни танламай, яқин келажакда бирмунча ютуқларни бой беришсада, узоқ келажакда иқтидорлилардан кўпроқ фойда кўришади.

 
Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2365 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 34875 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 43953 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82423 Жамият
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 480 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 146 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Венесуэлада оммавий норозилик намойишлари вақтида 100 инсон ҳалок бўлди
20:03 1475 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар