Тадқиқот: Қорағат жароҳатдан кейинги руҳий зўриқиш ҳолатларидан қутқаради

Жамият 06 Апрель 2016 893

Олимлар бир қатор тажрибалар ўтказишди ва қорағатнинг жароҳатдан кейинги руҳий зўриқишда ёрдам беришини аниқлашди. Бу тадқиқот ҳақида Federation of American Societies for Experimental Biology (FASEB) тармоғида тўлиқ танишиб чиқиш мумкин.

Жароҳатдан кейинги руҳий зўриқиш - бу ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш, оғир жароҳат олиш, жисмоний зўравонлик ёки ўлим хавфи каби руҳий жароҳат етказувчи вазиятдаги ёки кўнгилсизликларнинг такрорланиши натижасидаги оғир руҳий ҳолат. Тадқиқот давомида олимлар каламушларнинг юқорида қайд этилган ҳолатга тушишига эришишди, бунинг натижасида кемирувчилар номаълум жисмни кўрганда қизиқиш ўрнига қўрқа бошлайди.

Шундан сўнг, олимлар каламушларни ҳар куни қорағат билан боқишди (порциялар бир кишига икки стакан қорағат миқдорига тўғри келади). Бироз вақт ўтиб шу нарса маълум бўлдики, қорағатни истеъмол қилиш чоғида каламушларда руҳий зўриқиш белгилари камаяди ва улар номаълум жисмлардан камроқ чўчийди.

Олимлар қорағат SKA2 гени экспрессиясини яхшилайди деб ҳисоблашди. У эса ўз ўрнида қўрқув ва руҳий зўриқишнинг олдини олади. Ундан ташқари, қорағат "бахт гормони" номини олган серотонин-нейромедиатор миқдорини оширади.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар