Таиландда мамлакатда 1782 йилдан ҳукмронлик қилиб келаётган Чакри сулоласи куни ўтказилмоқда.

Бундан 234 йил муқаддам тахтга сулола асосчиси Рама Биринчи келган эди. Унинг ҳукмронлиги даврида қироллик Бирма, Лаос ва Камбоджа устидан бир неча бор муваффақиятли ҳарбий юришларни амалга оширган. У ўз даврида Тхонг Дианг номи билан машҳур бўлган. Тарихчиларнинг сўзига қараганда, бўлажак монарх ўша пайтда тахт эгаси бўлмиш Таксин билан дўстона муносабатда бўлган, аниқроғи, унинг қўшинини бошқарган. Вақти келиб Таксин диний фанатизм таъсирига тушиб қолгач, Тхонг Дианг уни ўлдириб, ўрнига қироллик тожини кияди.

Чакри сулоласига, шунингдек, ислоҳотчи-қирол Чулалонгкорн (Рама Бешинчи) ҳамда мамлакатда қулликни бекор қилган Пумипон Адульядет (Рама Тўққизинчи)ларни мисол этиб келтириш мумкин.