Ростовлик Александр Дебелов асос солган, видеорекламаларни етказиб билан шуғулланувчи Virool видеорекламалар хизмати Uber сармоядорларидан бири ҳамда бир қанча катта жамғармалардан 12 миллион доллар олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақида Dow Jones портали хабар берди.

Мазкур битим қайси баҳолаш мезони бўйича амалга оширилган ва сармоядорлар компаниянинг қанча улушига эга бўлишгани ҳозирча ноъмалум.

"Молиявий кўмак хизматга Америка ва Европада ўсиш суратини тезлаштиради, шунингдек, Осиё мамлакатларида ҳам фаолиятни кенгайтиришга ёрдам беради", дея қайд этди Дебелов.

Virool’га сармоя киритиш жараёнида Menlo Ventures америка фонди (унинг таркибида Uber, Tumblr, Periscope ва бошқа таниқли технологик компаниялар), Yahoo! Japan компанияси, 500 Startups акселератори ва россиялик сармоячи Дмитрий Смирнов томонидан асос солинган Flint Capital халқаро жамғармаси иштирок этди. Flint Capital 5 миллион доллар сармоя киритгани тўғрисида жамғарма вакили 2015 йилнинг февралида хабар қилган эди. Аввалги транш хизмати 2013 йил февраль ойида сармоя жалб этган эди. Ўша вақтда россия сармоядори Юрий Мильнерга тегишли бўлган DST Global фонди бошқа бизнес сармоядорлари билан бир қаторда Virool хизматига 6,6 миллион маблағ ажратган эди.

27 ёшли Ростов-Донда истиқомат қилган Дебелов мактабда ўқиб юрган пайтларида Калифорнияга кўчиб борган. 2012 йилда у лойиҳанинг иккинчи асосчиси Владимир Гургов билан бирга Virool’ни ишга туширган. Қисқа вақт ичида стартап AirBnb ва DropBox каби машҳур хизматларни ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатган Y Combinator америка акселераторидан жой олишди. 2016 йилнинг январь ойида Дебелов Forbes журналининг фикрига кўра, 30 ёшдан кичик бўлган энг омадли тадбиркорлар рўйхатига кирди.

Virool – бу онлайн тарзда реклама видеороликларини тарқатувчи хизмат ҳисобланади. Хизматнинг ҳар кунги фойдаланувчиларининг сони 750 минг кишига етган. Virool 75 мингдан зиёд дунё брендлари ва агентликларининг видеороликларини назорат қилади. Бу платформадан фойдаланувчи медиакомпаниялар орасида - USA Today, Mashable, Adweek ва The Onion каби ташкилотлар мавжуд.