Хитой Жануби-Хитой денгизидаги баҳсли Спратли архипелаги таркибига кирувчи Зуби маржонқоясида 55 метрлик маёқ қурилишини якунига етказди.

Маёқ қурилиши 2015 йил октябрида бошланган эди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Спратли архипелаги ҳудудига эгалик қилиш борасида бир нечта давлат, жумладан Хитой, Вьетнам, Тайван, Малайзия, Филиппин ва Бруней баҳслашиб келмоқда. Оролларда катта миқдорда нефть ва газ конлари мавжуд ва бир нечта давлат ҳарбийлари жойлашган.

Зубидан 16 км узоқликда Филиппин томонидан назорат қилинувчи Титу ороли бор.

Бир қанча муддат аввал Хитой архипелаг маржонқояларини жумладан ҳарбий инфратузилма қуриш учун оролларга айлантириш лойиҳасини бошлаганди.