Хитойнинг State Power Investment Corporation компанияси Қирғизистон шимолидаги Казарман аҳоли пункти ҳудудида 4та ГЭСдан иборат каскад қуришни режалаштирган. Бу ҳақида Қирғизистон бош вазир ўринбосари Олег Панкратовнинг компания вакиллари билан ўтган учрашувида маълум қилинди.

Қурилиш тугагандан сўнг Олабуғу, Тўғуз-Тороус ва иккита Қора-Булун ГЭСларининг умумий қуввати 1,1 минг мегаваттга тенг бўлиши керак.

"Инвесторлар қирғиз гидроэнергетикаси салоҳияти ва истиқболини ипидан игнасигача ўрганиб чиққанликларини ва лойиҳани амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидлашди. Улар бунга керакли ҳужжатларнинг яқин кунларда тахт бўлишига умид қилмоқдалар", - деб хабар берилади Республика вазирлар маҳкамаси матбуот хизматида.

Ўз ўрнида Панкратов Хитой компанияси вакилларини республика гидроэнергетика секторида салоҳиятли инвестицияларни жалб қилишга катта аҳамият беришига ишонтирди.

"Бугунги кунда биз ишлаб чиқарилаётган электр энергияси кўламини ошириш йўлида янги илғор ғояларни амалга оширувчи лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Бу ундан-да муҳим, ахир электр энергиясидан фойдаланиш йилдан-йилга кўпайиб бормоқда", - деди бош вазир ўринбосари.

Казарман ГЭС каскади қурилиш лойиҳасининг қиймати ошкор этилмади.