Хитой Цзюцюань космодромидан орбитага илмий-тадқиқот сунъий йўлдоши "Шицзянь-10" (SJ-10)ни фазога учирди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Сунъий йўлдош "2-D моделидаги "Буюк сафар" ракета-ташувчиси ёрдамида мамлакатнинг шимолидаги Ганьсу вилоятидан фазога кўтарилди. Космодром Бадин-Жаран чўлининг чеккасида жойлашган.

Сунъий йўлдош ёрдамида илмий тажрибалар олиб борилади, уни ерга қайтариш режалаштирилмоқда. Бу йўлдош охирги йилларда Хитой томонидан учирилган 25-қайтарилувчи йўлдош бўлди.