Business Insider нашри томонидан энг ғалати 14 касбнинг рўйхати тузилди.

1. Илонлар "соғувчиси". Унинг иши дунёдаги энг хавфли илонлардан заҳар олишдан иборат. Олинган заҳардан кўпинча тиббий ёки илмий мақсадларда фойдаланилади. 1 грамми - 1000 доллар

2. Келиннинг профессионал дугонаси. Бундай хизматни кўрсатувчи агентлик 300дан 2000 долларгача бўлган нарх эвазига ҳаётингиздаги энг муҳим кунда дугона билан таъминлаши мумкин.

3. Айсберг ҳаракатлантирувчиси. Бу касб "Титаник" ҳалокатидан кейин долзарб касбга айланди. АҚШ қирғоқ мудофааси тизимида халқаро муз патрули бор, у сузиб юрувчи муз қатламлари ҳаракатини кузатади ва хавф таҳдиди бўлганда уларнинг ҳаракатини ўзгартириб зарарсизлантиради. Даромад лавозимга қараб белгиланади.

4. Профессионал қайғурувчи сизга дафн маросимларида керакли муҳитни яратишга ёрдам беради. Англиянинг "Ижарага йиғловчи" компанияси икки соатга 70 доллар қийматида мутахассиснинг хизматларини таклиф этади.

5. Баъзи дам олиш масканларида кучуклар учун серфинг-инструкторлар ишлайди.

6. Фейсфилерлар ёхуд юзни ушлаб кўрувчилар. Улар янги крем ёки бошқа косметикани терига қандай таъсир кўрсатаётганлигини билиш учун синовчиларнинг юзларини ушлаб кўрадилар.

7. Профессионал қучоқловчи. Соатига 80 долларга сиз билан қучоқлашади.

8. Профессионал томошабин. Ҳа, адашмадингиз - пулга телевизор кўриш керак. Бироқ бу осон иш эмас. Телевизор кўриш вақтида телешоу ёки янгиликларда фойдаланиш мумкин бўлган кадрларни танлай билиш лозим.

9. Марҳумнинг кули (прах) билан ишловчи рассом. Ғарбда баъзи одамлар ўтганларнинг кулидан маржон ёки ҳайкалчалар тасвирини ясаш учун шундай мутахассисларни ёллайдилар.

10. Оғиздан келувчи ҳидни баҳоловчилар. Улар одатга кўра сақич, тиш пастаси ёки оғиз бўшлиғини чаювчи суюқлик чиқарувчи компанияларда фаолият кўрсатади.

11. Итларга мўлжалланган озуқанини татиб кўрувчилар. Таажжубки, буни ҳам инсонлар бажаради. Улар озуқанинг ҳаммасини ейишмайди, албатта. Шунчаки мазасини кўриб, унга баҳо беришади.

12. Жўжаларнинг жинсини аниқловчи. Инкубаторлар эгалари бу соҳа вакилларига йилига 60 000 доллар тўлайди.

13. Профессионал навбатда турувчи. Сиз бошқа фойдали ишлар билан шуғуллангунингизга қадар ўрнингизга навбатда туради. Уларнинг энг эпчиллари бир ҳафтада 1000 доллар ишлаб олади.

14. Башоратли печеньелар учун башорат тузувчилар. Бундай иш учун одатда ёзувчи-фрилансерлар ёлланади.