“Дўлана” қўшиғи клипида суратга тушган актёрлар клип ҳақидаги эътирозларини билдиришди

Маданият 07 Апрель 2016 2018

Марҳум қўшиқчи Нуриддин Ҳайдаровнинг ўғли Ҳожиакбар Ҳайдаров ижро этган “Дўлана” қўшиғи кескин танқидларга сабаб бўлди. Кўпчилик Ҳожиакбарни отасининг қўшиғини бузганликда айблади. Айниқса унга ишланган бачкана клип ҳам хонандага кутилган омадни олиб келмади. Ҳатто, унда суратга тушган Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари ҳам ўзларига ярашмаган хатти-ҳаракатлар қилганликлари учун танқидга учрашди.

“Тасвир” газетаси Ҳожиакбар Ҳайдаровнинг “Дўлана” клипида суратга тушган актёрлар Эркин Комилов, Теша Мўминов ва Ҳамид Тошпўлатов билан боғланиб, уларнинг мазкур клип ҳақидаги фикри билан қизиқди.

Эркин Комилов:
—Халқимизнинг севимли хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳайдаров орамиздан эрта кетди, охирати обод бўлсин. Санъатда ўз ўрни бор, ўз мухлисларини топган қўшиқчи эди. Нуриддинга ҳурматим баланд эди, яқин эдик. Менга сўзлари ҳаммамизга ёд бўлиб кетган “Дўлана” қўшиғини ўғли куйлаётганини айтиб, “Клипида қатнашиб берсангиз” деб илтимос қилишди. “Йўқ” деёлмадим. Ўғлининг: “Дадам сизни яхши кўрарди...” деган гапидан кейин марҳум қадрдонимнинг хотираси учун клипда суратга тушишга рози бўлдим. Съёмкага борганимиздан кейин нотўғри қилганимни тушуниб, афсусландим. Кўнгли бўшлик қилганим учун ўзимдан хафа бўлдим. Менга қўшиқнинг талқини ёқмади, ўзбекона ашула чиқмабди. Бунақа вазиятда нима қиларди одам? Суратга тушишдан қайтаётиб, режиссёрга “Биз тушган жойларни қирқиб ташланг...” деб қайта-қайта тайинлаб кетдим.

Теша Мўминов:
—Клипда нима кўрсатилиши, мазмунидан бехабар бордим. Боргандан кейин анча одам тўплангани, тайёргарлик кўрилгани, бунга қанча вақт сарфланганини кўриб, ташлаб кетиш ҳам ноқулай бўлди. Клипда суратга тушиш учун “Ёш санъаткорга руҳий мадад бўлар” деган маънода боргандим. Биз отасининг ўрнини боссин, деган яхши ниятда ёрдам бермоқчи бўлдик. Бунақа енгил-елпи нарса олиши хаёлимизга ҳам келмабди. Тушунганимиздан кейин эса кеч бўлди...

Ҳамид Тошпўлатов:
—Клипда суратга тушиш учун уч-тўрт одам ўртага тушиб, қилган илтимосларига “йўқ” дея олмадим. Клип жараёни ҳақида билгандан кейин устоз санъаткорларнинг олдида ташлаб чиқиш кетиш ҳам ноқулай бўлди. Аммо мен актёрман ва ҳеч қандай уят иш қилганим йўқ. Ўз вазифамни бажардим.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 / 27.07.2017 9018 Жаҳон
ИИВ қурол билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
17:40 / 27.07.2017 47930 Жаҳон
Нега навбатлар, «шапка», қора бозор вужудга келади ва улардан қандай қутулиш мумкин?
09:45 / 27.07.2017 50369 Иқтисодиёт
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 93068 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 41079 Жамият
Дибала «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
11:31 3 Спорт
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
11:10 407 Жамият
Япония мудофаа вазири можаро туфайли истеъфога чиқди
11:09 412 Жаҳон
Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон бошқармаси табиий газдан қарздорлардан 11 млрд сўм маблағ ундирди
11:07 663 Жамият
Кўпроқ янгиликлар