Apple АҚШда iPhone SE телефонларини сотиб бўлди

Жаҳон 07 Апрель 2016 497

Американинг электротехника маҳсулотлари билан савдо қилувчи барча йирик савдо марказларида iPhone SE телефонларининг оператор сим карталарига боғланмаганлари сотиб бўлинган. Бу ҳақда TheNextWeb хабар қилди.

iPhone смартфонининг янги модели АҚШнинг аксар савдо марказларида ҳамда онлайн дўконларда сотувда мавжуд эмас.

Мобил қурилманинг келгуси партияси апрель ойининг йигирманчи кунларига келиши айтилмоқда. Аммо, айрим мобил операторлар ихтиёрида унча кўп бўлмаган захира қолган.

iPhone SE савдолари бошлангач, экспертлар ҳам журналистлар ҳам қурилмага бу даражада қизиқиш бўлишини тахмин қилишмаган эди. Чунки, Apple бу маҳсулотида айтарли янгилик таклиф этмаганди.

Айтиш мумкинки, iPhone SE тез сотилиши Apple раҳбарлари учун ҳам кутилмаган ҳол бўлди. Улар маҳсулотни секинлик билан сотишга умид қилишган, аммо, амалда бундай бўлмади.

iPhone SE таннархи, IHS экспертларининг фикрича, 16 Гб лиси 160 ва 64 Гблиси 170 доллар туради.

Кўпроқ янгиликлар