АҚШда фарзандига Адольф Гитлер деб исм берган жуфтлик ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилди

Жамият 07 Апрель 2016 559

АҚШнинг Нью-Жерси штатида яшовчи Исидор Хэлф Кэмпбелл ва унинг рафиқаси Жойс Лин ўз фарзандларини Адольф Гитлер ва Арий ирқи деб атаганлари учун ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилди. Жуфтлик ўзи ҳақида ҳужжатли фильм олиб, унда таҳқирланганларига шикоят қилишган. Бу ҳақда News.Com.Au нашри хабар берди.

Нацистлар ғоясини қўллаб-қувватловчи жуфтлик 2008 йилда ўз ўғли учун "Туғилган кунинг билан, Гитлер!" деган ёзувли тортга буюртма бергандан кейин эътиборга тушган. Қандолатчилар бу ҳақда болаларни ҳимоя қилиш хизматига хабар беришган. Ижтимоий хизматчилар шундан кейин жуфтликнинг уйига ташриф буюриб, уларнинг фарзандлари билан муносабатларида ҳеч қандай ножўя ҳаракатларни аниқлашмаган, бироқ Гитлер ва Арий Ирқи исмли ўғил ва қизчани ота-оналаридан тортиб олишга қарор қилишган.

Кейинроқ жуфтлик ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган. Болалар отасининг айтишича, у "шунчаки ирқий сегрегацияга ишониши" ва ўз фарзандларини умуман мазаҳ қилиш нияти бўлмаганини айтган.

Жуфтлик ўзининг дунёқарашларини кенг аудиторияга тушунтириш мақсадида ўзи ҳақида "Meet The Hitlers" ("Гитлерлар билан танишинг") деб номланган ҳужжатли фильм суратга олди. Бу фильм интернетда 5 апрелда пайдо бўлди.

Сегрегация – ирқий таҳқирлашнинг бир тури бўлиб, аҳолининг бирор гуруҳини ирқий ёки этник мансублигига кўра мажбурий бўлаклаш сиёсатидир.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 5684 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 14915 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 11953 Жамият
Ёмон натижалари сабаб Африкадаги терма жамоалардан бири тарқатиб юборилди
21:20 0 Спорт
Дайжест: GM Uzbekistan раддияси, саратонга чалинган Маккейн, қиролнинг қаҳрига йўлиққан шаҳзода ва куннинг бошқа хабарлари
21:10 305 Жаҳон
«Монако» Мбаппени аврамоқчи бўлаётган клублар устидан ФИФАга арз қилади
21:00 169 Спорт
Йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳрида 51 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди
20:40 301 Жамият
Кувайт Эрон элчисига мамлакатни тарк этиш учун 48 кун муҳлат берди
20:26 1239 Жаҳон
Эрдўған: Ал-Ақсанинг ҳимояси бутун ислом дунёси учун катта аҳамиятга эга
20:24 1434 Жаҳон
Ангрендаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди, фуқаролар қутқариб қолинди
20:20 608 Жамият
Кўпроқ янгиликлар