АҚШда фермер баҳайбат аллигаторни отиб ташлади

Жаҳон 07 Апрель 2016 631

АҚШнинг Флорида штатидаги "Аутвест Фармс" (Outwest Farms) деган жойда ферма эгаси Ли Лайтси ва унинг ўғли Мэйсон тўнғизларга ов қилиш вақтида баҳайбат аллигаторни (тимсоҳсимон жонзот) отиб ташлашди.

"Биз тўнғизларга ов қилаётганимизда моллар ўтлайдиган ўтлоқдаги сув ҳавзаларидан бирида аллигаторга дуч келдик. Бу ерларда аллигаторлар кўп учрайди. лекин буниси жуда баҳайбат эди", деб воқеани гапириб берди фермер.

Аллигаторнинг узунлиги 4,5 метр, вазни эса 350 кг га яқин бўлган. Аллигаторнинг ёнида фермернинг 9 ёшли ўғли анча кичик кўринади. Фермернинг айтишича, у судралиб юрувчининг гўштини хайр-эҳсон қилмоқчи, терисидан эса тулум ясамоқчи.

Америка аллигаторлари АҚШнинг жануби-шарқидаги Флорида ва Луизиана штатларида яшайди. Турли маълумотларга кўра, бу штатларнинг ҳар бирида миллионга яқин аллигатор яшайди. Флорида штати аллигатор ва тимсоҳлар ёнма-ён яшайдиган дунёдаги ягона жой ҳисобланади.

Аллигаторлар тимсоҳлардан чўзилганроқ тумшуғи, кўзларининг танасининг юқорироқда жойлашгани билан фарқ қилади. Икки тури мавжуд: америка аллигатори ва хитой аллигатори.

Тарихда қайд қилинган энг катта аллигатор Луизиана штатидаги Марш оролида топилган ва унинг узунлиги 5,8 метр, вазни эса тоннага яқинни ташкил қилган. Бироқ бу маълумотлар мутахассисларда кўплаб шубҳали саволларни туғдиради. Одатда, энг йирик америка аллигаторлари 4,5 метрдан каттароқ ўса олмайди, деб ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар