Актриса Асал Шодиева 6 апрель куни ўзининг 24 ёшини қарши олди ва туғилган кунини “Basilic” ресторанида нишонлади.

Кечага ташриф буюрган актрисанинг дўстлари орасида Шоҳруххон ва унинг онаси Зебо Наврўзовани ҳам учратиш мумкин эди. 

Шунингдек, Шоҳруҳхон ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали Асал билан бирга тушган суратини жойлаб, уни таваллуд айём билан табриклади.

Уларнинг муносабатлари жиддий эканлиги ҳақида расмий маълумотлар бўлмаса-да, юқоридаги суратлар бу миш-мишлар тобора ҳақиқатга айланиб бораётганини тасдиқлайди.