Вашингтон қайсидир шахс ёки компания Россияга қарши санкцияларни бузмаганини аниқлаш мақсадида офшор можаросига сабаб бўлган "Панама ҳужжатлари"ни ўрганмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик манбалари маълумотларига кўра, агар бундай жисмоний ёки юридик шахслар аниқланса, АҚШ молия вазирлиги уларга қарши жазолаш чораларини қабул қилиши мумкин. Агентликнинг таъкидлашича, АҚШ молия вазирлиги жорий йилнинг июнида АҚШ санкцияларига тушган одамлар ва тузилмаларнинг янги рўйхатини тақдим қилмоқчи.

Аввалги йилда АҚШ молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бўйича бошқармаси Россияга қарши санкцияларга зид равишда ишлаганларга нисбатан жазолаш чораларини киритганди. АҚШ молия вазирлиги ушбу ҳолат бўйича расмий изоҳлар келтирмаганди.