2016 йил бошидан буён БМТ томонидан Суриянинг қамалдаги ва чекка жойларида истиқомат қилувчи 446 минг нафар аҳолига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда БМТнинг Сурия бўйича эмиссари Стаффан де Мистуранинг маслаҳатчиси Ян Эгеланн Женевада журналистларга маълумот берди.

Сурияга инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича ишчи гуруҳнинг Женевада бўлиб ўтган навбатдаги, ҳисоб бўйича еттинчи мажлисида Эгеланн сўнгги ҳафтада ёрдам юбориш қийинчиликлари ҳақида гапирди.

У низолашган томонлардан рухсат олиш муаммосида оппозицион гуруҳларни ҳам, ҳукумат кучларини ҳам айблади.

Унинг сўзларига кўра, рухсатнома ташвиши туфайли ҳафта давомида режалаштирилганидек, 200 нафар эмас, балки 55 нафар киши ёрдам қабул қилган.
Қамал қилинган шаҳарлардаги “тиббий эвакуация” ҳақида тўхталар экан, Эгеланн Зобани, Фуа, Кефрай ва Мадайя шаҳарларидан 5 минг нафар одамни кўчириб олиб ўтишга умид билдирди.