Брюссель аэропортида ўзини портлатган террорчилардан бири Европарламентда фаррош бўлган

Жаҳон 07 Апрель 2016 356

2016 йилнинг 22 март куни Бельгия пойтахтидаги халқаро аэропорти кутиш залида ўзини портлатиб юборганлардан бири 2009-2010 йилларда Европарламентда фаррош сифатида фаолият юритган. Ушбу маълумотни Европарламент матбуот хизмати ҳам тасдиқлаган.

Ахборотда унинг исмига ойдинлик киритилмаган бўлсада, ўша пайтларда талаба бўлган жиноятчи ёзги таътилида Европарламентни тозалаш ишлари билан шуғулланувчи фирмага ёлланган. Фаррошлик компанияси ўз навбатида, ходимининг жиноий ишларга алоқаси йўқлигига Европарламентни ишонтирган.

RTL телеканали эса, полициядаги манбасига таянган ҳолда, Нажим Лахравий ҳақида гап бораётганини таъкидламоқда. У Париждаги 13 ноябрь воқеалари ижрочиларига худкуш белбоғларини тайёрлаб берганликда ҳам гумон қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни эрталаб Брюссель аэропортида иккита ва "Маэльбек" метроси яқинида битта портлаш содир этилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, хунрезликлар натижасида 35 киши ҳаётдан кўз юмган, 340 нафар инсон жабрланган.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15229 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84835 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22180 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39160 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107268 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 16 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 85 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1594 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 821 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар