Брюссель полицияси терактларда гумонланаётган "шляпадаги одам" тасвирланган видеони чоп этди

Жаҳон 07 Апрель 2016 415

Брюссель полицияси YouTube видеопорталида Бельгия пойтахтида терактлар уюштиришда гумон қилинаётган "шляпадаги одам" тасвирланган видеони чоп этди.

Аввалроқ Бельгия ҳукумати бу эркак билан фотосурат ёки видеога тушган бўлиши мумкин бўлган одамларга мурожаат қилганди, деб ёзмоқда Associated Press ахборот агентлиги. Маълум қилинишича, "шляпадаги одам"ни 22 мартда терактларни амалга оширган 2 худкуш ёнида кўришган. Таъкидланишича, эркак Брюссель аэропортини тарк этаётгани тасвирланган суратлар мавжуд.

22 мартда Брюсселда учта – иккита аэропортда ва битта метрода портлаш амалга оширилди. Норасмий маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида 32 киши ҳалок бўлган. Бельгия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, яна 300 га яқин одам жароҳатлар олган. Бу портлашлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Кўпроқ янгиликлар