Буюк Британияда кучли шамол юк машинасини ағдариб юборди

Жаҳон 07 Апрель 2016 502

Буюк Британиядаги Хамбер кўпригида юк машинаси кучли шамол туфайли ёнбошлаб қолди. Ушбу иншоот, дунёнинг 5та энг узун бир қаватли осма кўприкларидан бири ҳисобланади.

Видеолавҳа муаллифлари дастлаб улардан олдинда кетаётган юк машинасини кучли шамол тебратаётганидан кулиб кетишган.

Аммо, бироз кейинроқ, юк машинаси ёнига қулаб, ташқи чироқ устунини синдирган, йўлни ажратиб турувчи тўсиққа бориб урилган.

Ҳалокатдан сўнг, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида кўприк 2 соатга ёпилган.

Ушбу воқеа иштирокчилари ва гувоҳларидан ҳеч ким жабрланмаган.

Кўпроқ янгиликлар