Daimler акциядорлари компания буфетидаги сосискалар сабабли жанжаллашиб кетди

Жамият 07 Апрель 2016 371

Daimler автомобилсозлик концернининг бепул буфетида анъанавий немис сосискалари сабабли компаниянинг икки акциядори жанжаллашиб кетди. Ушбу воқеа акция эгаларининг ҳар йилги йиғилиши давомида юз берди.

Воқеанинг аёл иштирокчисига эркак акциядорнинг ўз ликопчасига Германияда севиб тановул қилинувчи бу сосискадан ҳаддан ташқари кўп солгани ёқмаган ва аёл эркакка танбеҳ берган. Натижада улар орасида даҳанаки жанг чиққан. Агарда маъмурият полицияни чақирмаганида бу жанжал ҳақиқий муштлашувга айланиб кетиши ҳам мумкин эди, деб маълум қилмоқда Bloomberg агентлиги.

Таъкидланишича, учрашувга компаниянинг 5,5 минг акциядори келган ва улар учун 12,5 мингта сосикка тайёрланган.

Daimler’нинг кузатув кенгаши раиси Манфред Бишоф бу ҳолатга изоҳ бериб, компания акциядорлар йиғилишига кўпроқ егулик харид қилиши кераклигини айтган.

"Ёки бизга кўпроқ сосиска керак, ёки умуман ундан воз кечишимиз лозим" деб айтган Бишоф.

Йиғилишда Daimler акциядорлари бир акцияга 3,25 евро қийматида дивиденд берилишини маъқуллашди. Агентликнинг таъкидлашича, бу пулга Германияда ушбу сосисканинг иккита пачкасини харид қилиш мумкин.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 6325 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 16276 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13078 Жамият
Илҳом Алиев озарбойжонлик 133 нафар журналистга квартира совға қилди
23:23 26 Жаҳон
Google Халқаро космик станция бўйлаб виртуал саёҳат ташкил этди
Россияда 3-қаватдан тушиб кетган 2 яшар ўзбекистонлик комада
23:07 764 Жамият
Президентнинг Давлат маслаҳатчиси қашқадарёлик уюшмаган ёшлар муаммоси билан қизиқди
Жиззахда Сайёра Рашидова отасининг бюстини очиб берди
22:58 1437 Жамият
Россияда яшовчи ўзбекистонлик хотинини уриб ўлдирди
22:54 1959 Жамият
Путин: РФ миграция кодексини тузиш масаласини кўриб чиқиш мумкин
22:50 660 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар