Daily Mail нашрида ёзилишича, Шимолий Кореянинг жанговар ядрокаллаклари ўрнатилган ўрта масофага учувчи ракеталари Россия, Жанубий Корея, Хитой ва Японияга ета олади.

Номини ошкор этмаган жанубий кореялик юқори лавозимли мулозимнинг баёнот беришича, шимолий кореялик муҳандислар ядро каллаклари ўлчамини кичрайтиришга муваффақ бўлишган.

Тахминларга кўра, улар ядрокаллаклар ҳажмини "Нодон" ракеталарига мос келиши учун кичрайтира олишган.

Мулозимнинг айтишича, эндиликда ушбу ракета 1 тонна келадиган жанговар каллакни 2 минг километр масофагача элта олади. Бу эса, назарий жиҳатдан ракетанинг Жанубий Корея, Хитой, Япония ва Россиядаги нишонларни бемалол ура олишини англатади.