ЕЧЛ. "Реал" "Вольфсбург"дан мағлуб бўлди, "ПСЖ" ўз уйида "Манчестер Сити" билан дуранг натижа қайд этди

Спорт 07 Апрель 2016 467

Европа Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида "ПСЖ" ва "Манчестер Сити" ўртасида кечган дастлабки баҳсда 2-2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Дастлаб Ибрaҳимович пенальтидан унумли фойдалана олмади. Шундан сўнг 38-дақиқада "шаҳарликлар" сафида Де Брюйне катта саҳнага чиқди, унинг берган зарбаси олдида "ПСЖ" дарвозабони Трапп ожиз қолди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, аниқроғи 41-дақиқада Ибрaҳимович ўз айбини ювишга эришди. Жамоалар танаффусга дурранг натижа билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида бурчак тўпидан унумли фойдаланган парижликлар ҳисобда олдинга чиқиб олдилар, гол муаллифи Рабьо. Тиниб тинчимас Фернандиньо 72-дақиқада ҳимоядаги палапартишликдан фойдаланиб ҳисобни тенглаштиришга эришди. Учрашув жанговар дуранг билан якунланди.

ЕЧЛ. Чорак финал.

"ПСЖ" – "Манчестер Сити" 2:2
Голлар: Де Брюйне 38, Ибрагимович 41, Рабьо 59, Фернандиньо 72.
Огоҳлантириш: Давид Луиз 1, Клиши 11, Фернандо 35, Матюиди 48, Мангаля 83.

"ПСЖ" – Трапп, Тиаго Силва, Максвелл, Орье, Давид Луиз, Рабьо, Мотта, Матюиди, Ди Мария, Кавани, Ибрагимович.

"Манчестер Сити" – Харт, Отаменди, Клиши, Санья, Мангаля, Фернандо, Фернандиньо, де Брюйне, Навас, Сильва, Агуэро.

"Вольфсбург" ва Мадриднинг "Реал" клублари ўртасидаги учрашув 2-0 ҳисоби билан якунланди. Голларни "бўрилар" сафида Родригез 18- ва Арнольд 25-дақиқада киритиб, жамоаларининг сенсацион ғалабасини таъминладилар.

"Вольфсбург" – "Реал" 2:0
Голлар: Родригез 18, Арнольд 25.
Огоҳлантириш: Виейринья 19, Арнольд 69, Бэйл 69, Навас 85.

"Вольфсбург" – Бенальо, Данте, Налдо, Родригес, Виейринья, Шюррле, Луис Густаво, Арнольд, Гилавоги, Дракслер, Бруно Энрике.

"Реал" – Навас, Пепе, Марсело, Данило, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос, Бэйл, Роналду, Бензема.

Эслатиб ўтамиз Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалининг жавоб ўйинлари 12—13 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар