ЕИ офшор давлатларнинг тўлиқ рўйхатини тузади

Жаҳон 07 Апрель 2016 370

Европа Иттифоқи махсус комиссияси ярим йил ичида халқаро шаффофлик қоидасига риоя этмайдиган ва солиққа оид маълумотларни алмашмайдиган давлатлар бўйича рўйхат тузишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда иқтисодий ва молиявий масалалар, солиққа тортиш ва божхона иттифоқи бўйича еврокомиссар Пьер Московиси маълум қилган.

У "Панама ҳужжатлари" деб номланувчи махфий маълумотларнинг ошкор қилиниши билан боғлиқ можароларни шарҳлар экан, шундай режани билдирган.

Московиси шунингдек, бундай рўйхат аввалроқ тузилгани, аммо тўлиқ бўлмаганини қайд этар экан, Панама ҳукуматини Европа Иттифоқи билан молиявий маълумотларни алмашишга чақирган.

Еврокомиссиянинг ўзи мазкур можаронинг бевосита иштирокчиси бўлиб қолгани хусусида эса, ушбу ахборотга аниқлик киритиш борасида Европа парламенти ихтиёрида барча имкониятлар борлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, "Панама ҳужжатлари"да иқлим ўзгаришлари ва энергетика масалалари бўйича еврокомиссар Мигель Ариас Каньетенинг исми шарифи ҳам бор.

Маълумки, OCCRP, ICIJ ва дунёнинг етакчи нашриётларининг ўнлаб журналистларидан иборат гуруҳи, 3 апрель куни давлат раҳбарлари, сиёсатчилар, спортчи ва маданият арбобларининг офшор битимларига алоқасига оид маълумотларни ошкор қилган эди.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 / 20.07.2017 6871 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 17358 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13912 Жамият
БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИДга қарши санкция рўйхатини кенгайтирди
00:52 981 Жаҳон
Қирғизистонда президентликка номзодлардан биринчиси МСКга имзоларни топширди
00:20 1043 Жаҳон
Чичарито Англияга қайтди
00:13 1854 Спорт
Формула-1 пилотлари боши қўшимча восита билан ҳимояланади
23:54 / 20.07.2017 810 Спорт
"Қассобга гўшт қайғуси.." Одамларни ким ўйлайди?
23:46 / 20.07.2017 5159 Жамият
Ўзбекистон Мозори Шарифда савдо уйи очади
23:40 / 20.07.2017 2200 Ўзбекистон
«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар - 2017» ғолиблари маълум қилинди
23:33 / 20.07.2017 1315 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар