2016 йил 6 апрел “7-апрел Халқаро саломатлик куни”, “2016 йил-Соғлом она ва бола йили” муносабати ҳамда ёшлар орасида спортнинг оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, Элликқалъа туманида ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган Кросс мусобақаси ўтказилди. Мусобақада тумандаги умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлари, уюшмаган ёшлар ҳамда спортчи оилалар қатнашдилар.

Мусобақада 8-12 ёш, 13-15 ёш, 16-25 ёш ҳамда 25 ёшдан катталар ёш тоифалари бўйича 1500 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар. Шунингдек мусобақа давомида “Энг кекса иштирокчи”, “Энг кекса аёл иштирокчи”, “Энг фаол спортчилар оиласи”, “Энг ёш иштирокчи” номинацияларида ҳам ғолиблар аниқланди. Жумладан тумандаги 51-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси Қ.Сапаев “Энг кекса иштирокчи”, туман тиббиёт бирлашмаси шифокори З.Якупбаева “Энг кекса аёл иштирокчи”, 20-сонли умумтаълим мактаби 1 синф ўқувчиси Юлдашева Хуснида “Энг ёш иштирокчи”, Гулдурсин овулидан Ибрагимовлар оиласи “Энг фаол спортчилар оиласи” номинациялари ғолиби бўлишди.

Тадбир сўнгида ғолиблар туман Ҳокимлиги, туман касаба уюшмалари ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан қимматбахо ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

Ойбек Атаджанов