Энг ақлли кишилар клуби нима билан шуғулланади?

Жаҳон 07 Апрель 2016 1163

MENSA деб аталувчи жаҳондаги энг ақлли кишилар ташкилоти аслида нима билан шуғулланади? NUR.KZ сайти шу саволга жавоб топишга уриниб кўрган.

Стол маъносини берувчи лотинча "мensa" сўзи билан номланувчи клуб ақлий қобилияти (IQ) юқори бўлган кишилар учун ташкил этилган, энг йирик ва машҳур нотижорий ташкилот бўлиб, IQ тестларини ер сайёрасининг 98 фоиз аҳолисига нисбатан яхшироқ топширган кишилар унинг аъзоси бўла олишади.

Унинг 50дан ортиқ давлатда миллий шўъбалари фаолият юритади, аъзолари сони 100 давлатдаги 120 минг кишидан ортади. Клубга 1946 йили асос солинган. Менсанинг ўз "конституция"си, яъни Низоми ҳам бор.

Жамоа аъзолари, турли нарсаларга қизиқишади, шунга кўра ўз гуруҳларини ташкил этишади. Мисол учун, АҚШда мотоциклчилар ва бизнес амалиётлар билан қизиқувчилар гуруҳи бор.

Айтиш жоизки, клуб аъзолари ҳордиқ чиқариш ва кўнгил ёзиш мақсадида тўпланадилар холос. Улар, мафия ўйини ёки покер ўйнашлари мумкин. Учрашувларда сиёсий, диний мавзулар муҳокама этилмайди, аксинча фан-маданиятга оид хабарлар мунозара марказида бўлади.

Ўз даврида Айзек Азимов, Жон МакАфи ва бошқалар Mensa аъзолари бўлишган. "ВКонтакте" асосчиси Павел Дуров ҳам шу ташкилот аъзоси экани тахмин қилинади.

Менса сайтида айтилишича, клуб аъзолари орасида миллионерлар қатори ишсизлар ҳам бор. Унда, профессорлар билан бир даврада, ҳайдовчилар, олимлар ва ўт ўчирувчилар, бошқа касб эгалари тўпланиб фикр алмашишлари, ҳордиқ чиқаришлари мумкин.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 10462 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 17428 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 79204 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97829 Жамият
Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда
13:45 2 Жаҳон
«Челси» ўз футболчиси туфайли Хитой халқидан узр сўради (фото)
13:32 780 Спорт
Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади
Шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаган мушук ҳаётдан кўз юмди 
13:23 1087 Жаҳон
МАК Ўзбекистонда илк бор учувчиларни тайёрлайди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни юбилей билан табриклади
Кўпроқ янгиликлар