Эрон президенти Ҳасан Руҳоний тўғридан-тўғри эфир вақтида Ислом Республикаси бошқа давлатлар учун хавф манбаи эмаслигини ва ўз мамлакати дунёдаги бошқа барча мамлакатлар билан ўзаро алоқалар ўрнатиш тарафдори экани ҳақида гапирди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берди.

Унинг чиқиши Ядро технологиялари куни муносабати билан ўтказилган маросим чоғида ирод этилган.

«Эрон бошқа мамлакатлар учун хавф туғдирмайди, ташқи сиёсатда пухта ўйланган ёндашувга риоя қилади ва жаҳон билан ҳамкорликка интилади», — деган у.

Январь ойида Эрондан ядровий дастури учун қўлланган санкциялар ечилганди ва шундан сўнг давлат ташқи сиёсатда фаол ҳаракат қила бошлади.

Бундан олдинроқ, Эрон Озарбайжон ва Россия билан разведка соҳасида ҳамкорлик қилиши ҳақида хабар берилганди.