Теҳрон, Боку ва Москва махсус хизматлар, хусусан разведка йўналиши бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. Бу ҳақда Эрон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Жавод Зариф Россия ва озарбайжонлик ҳамкасблари билан ўтказган уч томонлама мулоқотидан сўнг, бўлиб ўтган матбуот анжуманида баёнот берган.

Бундан ташқари, вазирнинг қайд этишича, автомобиль ва денгиз транспорти соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш имкониятлари мавжуд. Шу билан бирга, суҳбат чоғида консуллик ва божхона хизматлари, хусусий тадбиркорлик соҳаларида ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилган.

Эрон ташқи ишлар вазирининг фикрича, бу учтомонлама муносабатларни янги босқичга чиқаришда туртки бўлади.

"Эрон, Россия ва Озарбойжоннинг ҳамкорлиги минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадига хизмат қилади", деган Жавод Зариф.

Теҳрон, Россия - Озарбайжон - Эрон уч томонлама саммитини ўтказиш ғоясини ҳам илгари сурмоқда.