Facebook компанияси ижтимоий тармоқда фойдаланиладиган онлайн-стриминглари учун янгилик нашрларига пул тўламоқчилигини билдирди. Бу ҳақда Re/Code хабар берди.

Компания Facebook Live сервисини нафақат селебрети тизими, балки йирик янгилик онлайн-ресурсларида ҳам йўлга қўймоқчи. Улар қаторида, Huffington Post, BuzzFeed ва New York Times нашрлари бор.

“Биз бирданига бир неча ҳамкорлар билан ишлаймиз ва ҳамкорлигимизнинг баъзи ҳолатларида моддий рағбатлантириш кўзда тутилган”, - дейди Facebook маҳсулотларига масъул шахс Фижи Симо.