Флоридада 148 йиллик қонун бекор қилинди

Жамият 07 Апрель 2016 482

Флорида губернатори Рик Скотт қонуний никоҳда бўлмаган жуфтликларнинг бирга яшашини тақиқловчи қонунни бекор қилди.

Қонун аслида жуда кам қўлланарди. Унга риоя этмаганларга 60 кун қамоқ жазоси ёки 500 доллар жарима жазоси тайинланган.

Қонунни бекор қилиш ташаббускорларидан бири бўлган республикачилар партияси вакили Ричард Старкнинг сўзларига кўра, кўпчилик ёши катта жуфтликлар никоҳсиз бирга яшашади, бунинг учун уларни қонунбузарларга чиқариш ярамайди.

Қонун 148 йил аввал қабул қилинганди.

Энди Америкада қонуний никоҳсиз яшаш мумкин бўлмаган Мичиган ва Миссиссипи штатлари қолди.

Кўпроқ янгиликлар