Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 8 поғона юқорилади

Спорт 07 Апрель 2016 1333

Халқаро футбол федерацияси ФИФА март ойи учун терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойга нисбатан 8 поғона юқорилаб, 66-ўринга кўтарилиб олди.

Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоаси ҳисобида 549 очко мавжуд. Бу кўрсаткич Осиёда 6-кўрсаткич саналади. Натижада Ўзбекистон ЖЧ-2018 3-саралаш босқичида учинчи саватчадан ўрин оладиган бўлди.

Осиёда Эрон терма жамоаси етакчилик қилмоқда. Австралия 17 поғона юқорилаб (50-ўрин) Осиёда иккинчи ўринга кўтарилиб олган бўлса, Жанубий Корея (56) ва Япония (57) мос равишда 3-4 ўринларни бўлишиб туришибди. Ўзбекистондан олдинда Саудия Арабистони терма жамоаси жойлашган.

Умумий рейтингда эса пешқадам ўзгарди. Аргентина терма жамоаси ЖЧ саралашида қайд этган ижобий натижалари эвазига Бельгия терма жамоасини қувиб ўтган. Кучли учликка эса бу сафар Чили терма жамоаси кўтарилган.

1 (2). Аргентина – 1532 очко,
2 (1). Бельгия – 1352,
3 (5). Чили – 1348,
4 (8). Колумбия – 1337,
5 (4). Германия – 1309,
6 (3). Испания – 1277,
7 (6). Бразилия – 1251,
8 (7). Португалия – 1184,
9 (11). Уругвай – 1158,
10 (9). Англия — 1069...

42 (44). Эрон — 672
50 (67). Австралия— 601
56 (55). Жанубий Корея — 579
57 (56). Япония — 577
60 (60). Саудия Арабистони — 559
66 (74). ЎЗБЕКИСТОН — 549.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 5684 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 14915 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 11953 Жамият
Ёмон натижалари сабаб Африкадаги терма жамоалардан бири тарқатиб юборилди
21:20 0 Спорт
Дайжест: GM Uzbekistan раддияси, саратонга чалинган Маккейн, қиролнинг қаҳрига йўлиққан шаҳзода ва куннинг бошқа хабарлари
21:10 305 Жаҳон
«Монако» Мбаппени аврамоқчи бўлаётган клублар устидан ФИФАга арз қилади
21:00 169 Спорт
Йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳрида 51 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди
20:40 301 Жамият
Кувайт Эрон элчисига мамлакатни тарк этиш учун 48 кун муҳлат берди
20:26 1239 Жаҳон
Эрдўған: Ал-Ақсанинг ҳимояси бутун ислом дунёси учун катта аҳамиятга эга
20:24 1434 Жаҳон
Ангрендаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди, фуқаролар қутқариб қолинди
20:20 608 Жамият
Кўпроқ янгиликлар