Бугун, 7 апрель куни индонезиялик 2 нафар ҳарбий парашютдан сакрашни репетиция қилиш чоғида ҳалок бўлди.

"Улар Жакартада бўлиб ўтадиган авиашоуга тайёргарлик кўраётган эди", деб хабар беради Associated Press агентлигига таяниб ТАСС.

Индонезия ҳарбий ҳаво кучлари вакили Дви Бадармантонинг сўзларига кўра, ҳарбийларнинг бири 3,8 минг метр баландликдан тушиб кетиб ҳалок бўлган – унинг парашюти очилмай қолган. Иккинчиси эса кучли шамол туфайли парвоз назоратини йўқотиб қўйган. Иккала десантчилар ҳам ҲҲКнинг обрўли бўлинмалари таркибида бўлган.

Улар юзлаб бошқа парашютчилар қаторида республика қуролли кучларининг 70 йиллигига бағишланган байрамга тайёргарликда қатнашаётган эди.

Индонезия ҳарбий ҳаво кучлари 1946 йил 9 апрелда ташкил топган.