Италия соҳилбўйи хавфсизлик хизмати 300 нафар қочқин минган қайиқни қутқариб қолганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Одамлар билан тўла кема Мисрдаги портдан Сицилия бўғозига йўл олганди. Кемадаги қочқинлар Сурия, Миср, Сомали, Эритрея, Эфиопия, Фаластин, Ливия, Судан ва Комор оролларига мансуб бўлган. Улардан 156 нафари эркаклар, 51 нафари аёллар ва 107 нафари болалар.

Грецияга Туркиядан муҳожирлар-йўловчилари билан кемалар кела бошлагач, Европа Иттифоқи Анқара билан ўтган ойда ноқонуний келганларни ортига қайтариш тўғрисида битим имзолади.