Дунёнинг энг йирик молиявий компанияларидан бири JPMorgan Chase & Co раҳбари Жеймс Даймон Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши хатарларидан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Даймон акциядорларга ҳар йилги мактубида Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг қолган давлатлари иқтисодиёти агар Британия юзлаб савдо ва бошқа келишувларни бошқатдан тезкорлик билан туза олса ҳам зарар кўришини маълум қилди.

У, шунингдек, Европа Иттифоқининг қолган давлатлари Буюк Британиянинг иттифоқдан чиқишига жавобан иқтисодий чоралар кўриши мумкин бўлган "ёмон сценарий" борлигини ҳам қўшимча қилди.

Аввалроқ Европанинг Airbus концерни британиялик ходимларини Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши хатарларидан огоҳлантирганди.

Охирги сўровномаларга кўра, Буюк Британиянинг ЕИдан чиқишини 38 фоиз британиялик қўллаб-қувватламоқда, 39 фоизи эса қарши чиқмоқда.