АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон Хитой учун АҚШ бозорини ёпишга тайёрлигини айтди. Клинтоннинг айтишича, Пекин бозорда ўзига фириб ишлатишга ижозат беради, бундан эса АҚШ иқтисодиёти жабр кўрмоқда.

"Хитой ноқонуний тарзда бизнинг бозорни арзон маҳсулотлар билан тўлдирмоқда, савдо сирларимизни ўғирлайди, валюта бозорида манипуляциялар ўтказади, ўз давлат компанияларига адолатсиз имтиёзлар тақдим қилади ва америкалик ишлаб чиқарувчиларни таҳқирлайди", деб айтди Клинтон.

У Хитой билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал қилишнинг йўлини билишини айтди. Гап нафақат савдо билан боғлиқ муаммолар, балки хакерлик ҳужумлари ва экологик баҳслар ҳақида ҳам кетмоқда, деб хабар бермоқда Breitbart.

"Улар мен президент бўлсам, чизган чизиғимизда юришларига тўғри келишини биладилар", деб таъкидлаб ўтди Клинтон.

Клинтоннинг таъкидлашича, Пекин АҚШнинг барча талабларини бажаришига тўғри келади, акс ҳолда у Хитой учун АҚШ бозорини ёпишга тайёр.