Лоран Блан: «Агар кейинги ўйинда ҳам шу руҳда ўйнасак ва хатоларни такрорламасак, кейинги босқичга биз чиқамиз»

Спорт 07 Апрель 2016 456

«ПСЖ» бош мураббийи Лоран Блан ЕЧЛнинг чорак финалида «Манчестер Сити»га қарши кечган баҳсдан кейин фикрларини билдириб ўтди.

«Бу биз учун жуда ҳам яхши натижа эмас. Билмайман, бу асабийлик туфайлими, биз кўплаб техник хатоларга йўл қўйдик. Айниқса, «Манчестер Сити»нинг иккинчи голи қўпол хатодан кейин урилди.

Статистикага қарайдиган бўлсак, биз ўзимиз истаган ўйинни кўрсатганимиз кўринади. Лекин «Манчестер Сити» футболчилари бизни хатолар қилишга мажбур этди.

Ибраҳимович бугун ўзига ўхшамади: пенальтини уролмади, яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади. Бу Златан учун ёмон оқшом эди, у гол урмаган ҳар оқшом унинг учун ёмон.

Биз фақат ўз уйимизда эмас, сафарда ҳам гол ура олишимизни исботлаб бўлганмиз. Агар жавоб ўйинида ҳам бугунги ўйинимизни намойиш эта олсак ва хатоларга йўл қўймасак, кейинги босқичга чиқамиз.

Кейинги ўйинда икки футболчимиз (Давид Луиз ва Блез Матюиди) дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Лекин ўйлайманки, кейинги босқичда биз ўйнаймиз. Бу қийин, лекин иложсиз иш эмас», – дейди Блан.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 10462 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 17428 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 79204 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97829 Жамият
Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда
13:45 2 Жаҳон
«Челси» ўз футболчиси туфайли Хитой халқидан узр сўради (фото)
13:32 780 Спорт
Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади
Шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаган мушук ҳаётдан кўз юмди 
13:23 1087 Жаҳон
МАК Ўзбекистонда илк бор учувчиларни тайёрлайди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни юбилей билан табриклади
Кўпроқ янгиликлар