Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетидаги GDC Girls development club қизлар клубининг навбатдаги семинар тренинги бўлиб ўтди. Учрашувга "Машҳура" ўқув маркази раҳбари Машҳура Юсупова таклиф этилди ва қизларга оила ва ишни бирдек муваффақиятли олиб бориш, янги бизнес бошлаш ва муваффақиятли тадбиркор аёл бўлиш сирлари ҳақида махсус семинар-тренинг ўтиб берди.

Тренингда университетнинг 150 нафар талаба қизлари қатнашди. Тренингда қизлар Машҳура Юсуповага рўзғор ва кареранинг бирдек уддасидан чиқиш, янги бизнес бошлаш ҳақидаги ўзларини қизиқтирган бир нечта саволлар беришди. Қизлар билиши керак бўлган ҳаётий билимлар, мақсадларни рўёбга чиқариш, ўз бизнесини йўлга қўйиш, оилада бахтли ва соғлом муҳитни яратиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, тренингда омадли рақам ўйини ўтказилди. Тренинг бошланишидан аввал қизларга махсус рақамлар берилган бўлиб, худди шу рақамларнинг нусхасидан учта Машҳура Юсупова танлаган омадли рақам эгаси бўлган қизлар "Машҳура" ўқув марказида 50 фоизли чегирма асосида ўқиш имкониятини берувчи йўлланмаларни қўлга киритди.