Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев икки давлат раҳбарлари билан ўтказган мулоқоти чоғида Тоғли Қорабоғ ҳудудида юз берган қуролли тўқнашувларда одамлар ва ҳарбийлар ҳалок бўлгани муносабати билан уларга ҳамдардлик изҳор қилган.

Шу билан биргаликда, Назарбоев ҳамкасбларини Тоғли Қорабоғдаги кескинликни юмшатишга ҳамда халқаро ҳуқуқ меъёрлари доирасида тинчлик музокараларини бошлашга чақирган.

Мулоқот чоғида шунингдек, икки томонлама алоқаларга оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинган.