Россия иккиламчи авто бозорида Daevo Nexia модели энг оммабоп машиналар рейтингида учинчи ўринда қайд этилди. Мазкур рейтинг «Автостат» нашри томонидан тузиб чиқилган.

«Автостат» 2015 йилнинг биринчи яримйиллиги давомида Россия иккиламчи бозоридаги олди-сотди муносабатларини ўрганиб чиққан. Таҳлилчилар берган маълумотга кўра, россияликлар учун энг оммабоп машиналар сифатида Hyundai Solaris, Toyota Corolla ва Ford Focus маркалари қайд қилинган.

Бундан ташқари, Россияда KIA Rio ва Renault Logan машиналарнинг фойдаланилган турлари оммабоп бўлиб турибди.

Ярим йил давомида Daevo Nexia’нинг 4 йилдан 7 йилгача муддатда ишлатилган маркалари мазкур категория бўйича энг оммабоп учинчи автомобиль бўлиб турибди.