Буюк британиялик миллий лотерея тарихидаги энг йирик ютуқни қўлга киритди. Daily Mail нашри хабарига кўра, ютуқ суммаси 35,1 миллион фунт стерлингни (тахминан 143 миллиард сўм) ташкил этган.

Омади чопган одамнинг исми маълум қилинмаган. Олтита рақамдан бештасини топган 35 нафар киши эса 1,9 минг фунт стерлингдан пулга эга бўлган.

Лотерея 6 апрель куни кечаси ўйналган.