Украина президенти Петро Порошенко Украина ассоциациясининг Европа Иттифоқи билан Нидерландиядаги референдуми Европага қўйилган йўлдан қайтара олмаслигини билдирди. Бу ҳақда Украина президентининг сайтида маълум қилинди.

Бу билан у референдумнинг дастлабки натижаларига изоҳ берди.

“Яна такрорлайман – биз евроинтеграция йўлидан қайтмаймиз. Украинани, худди озодлик сингари тўхтатиб бўлмайди”, - таъкидлади Порошенко.

Нидерландияликларнинг 60 фоиздан ортиғи Украинанинг ЕИ билан ассоциацияга бирлашишига қарши овоз берди