Россия президенти Владимир Путин офшор можароларига изоҳ берар экан, бу суриштирув материалини кўздан кечирганини маълум қилди.

“Қаерлардандир нимадирлар кавлаб олишган ва ясаб қўйишган”, - хулоса қилди Путин.

Унинг сўзларига кўра, бундай материаллар “мамлакатни ичидан емириш ва русларни бўйсунувчан қилиш учун” ўйлаб топилган.

Бу давлат органларига ишончсизлик туйғуларини уйғотиш ҳамда уларни бир-бирига қарши қилишнинг энг осон йўли, деб ҳисоблайди Путин.