Путин россияликлар билан очиқ мулоқот қурадиган кун аниқ бўлди

Жаҳон 07 Апрель 2016 473

Россия президенти Владимир Путин 14 апрель куни “Владимир Путин билан тўғридан тўғри мулоқот” телекўрсатувида россияликларнинг саволларига жавоб беради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизматига таяниб ТАСС хабар берди.

Кўрсатув дастури анъанавий тарзда апрель ойининг ўрталарида 14 йилдан буён амалга оширилади. Трансляция Москва вақти билан куннинг қоқ ярмида бошланади, уни “Первый”, “Россия 1”, “Россия 24” каналлари, “Маяк”, “Вести FM” ва “Радио России” радиоканаллари эфирга узатади.

Президентнинг чиқишини интернет сайтларида махсус дастурлар орқали кузатиш, Россия Ижтимоий каналида кар-соқовлар учун таржима воситасида тинглаш имкони бўлади.

Дастур студиясига сиёсатчилар, жамоат арбоблари ва машҳур телесюжет қаҳрамонлари таклиф этилади. Улар Путинга тўғридан тўғри савол беришлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, мамлакатнинг турли ҳудудларида ташкил этилган кўчиб юрувчи студиялар орқали аҳоли давлат раҳбарига тўғридан тўғри мурожаат қила олади.

Суҳбат қанча давом этиши маълум эмас. Рекорд давомийлик 2013 йили қайд этилган, ўшанда президент аҳоли билан 4 соату 48 дақиқа давомида мулоқот қилган.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 10462 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 17428 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 79204 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97829 Жамият
Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда
13:45 2 Жаҳон
«Челси» ўз футболчиси туфайли Хитой халқидан узр сўради (фото)
13:32 780 Спорт
Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади
Шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаган мушук ҳаётдан кўз юмди 
13:23 1087 Жаҳон
МАК Ўзбекистонда илк бор учувчиларни тайёрлайди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни юбилей билан табриклади
Кўпроқ янгиликлар