Россия давлат раҳбари Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган "Ҳақиқат ва адолат" маҳаллий ва минтақавий ОАВ учинчи медиафорумида Россиянинг Суриядаги мақсади унинг давлатчилигини мустаҳкамлашдан иборат бўлгани ҳақидаги баёнот билан чиққан.

Унинг сўзларига кўра, муҳожирлар муаммосини ҳал этиш ва одамларнинг ватанларини ташлаб кетишларига барҳам бериш учун биринчи навбатда, Сурия давлатчилигини тиклаш талаб этиларди.

«Шу маънода айтиш мумкинки, Россия қуролли кучлари ўз олдиларига қўйилган вазифани тўлиқ адо этди», — деган Владимир Путин.

Путиннинг алоҳида қайд этишича, Сурия ҳокимият тузилмалари қатори армияси ҳам қайта тикланган.

Сурия ҳарбийлари фаоллашиб, рус ҳарбийлари кўмагида, янги ҳудудларни жангарилардан халос этаётганини таъкидлаган президент, гап албатта ИШИД жангарилари ҳақида кетаётганини эслатиб ўтган.