Россия президенти Владимир Путин Вашингтонда бўлиб ўтган ядро хавфсизлиги саммитини Американинг “оилавий ички тадбири” деб атади. Бу ҳақда у Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган “Ҳақиқат ва холислик” ҳудудий ва маҳаллий ОАВ учинчи медиафорумида сўзлаб берди.

Россия саммитда нега қатнашмагани тўғрисидаги саволга жавоб берар экан Путин: “Тадбир беш гуруҳга бўлинди, бизга фақат биттасида иштирок этишга рухсат беришди. Лекин Россиядек йирик давлат бу маросимда қатнашиб хулоса ҳужжатини ишлаб чиқишда иштирок этмаслиги мумкин эмас”, - деди.