Суриянинг ИШИД жангарилари томонидан қамал қилинган Даур-аз-Зор шаҳрига инсонпарварлик ёрдами етказилди. Халқаро ташкилотлар буни бир неча ойдан бери амалга ошира олмаётгандилар.

Хмеймим авиабазасидан инсонпарварлик ёрдами юки ортилган Сурияга тегишли Ил-76 ҳарбий юк самолёти Россиянинг Су-30 ва Су-35 қирувчи самолётлари ҳамроҳлигида ҳавога кўтарилди.

Халқаро Қизил Яримой жамиятининг озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган юк тўртта парашютли платформада шаҳарга ташланди. Умумий ҳисобда 30 тонна инсонпарварлик ёрдамини етказишга муваффақ бўлинди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Қамал қилинган шаҳарда 200 мингга яқин одам яшайди, улар озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа биринчи заруратдаги маҳсулотларга қаттиқ эҳтиёж сезмоқдалар.