Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Максим Шацких 37 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди ва мураббийлик ишини бошлайдиган бўлди. У Киевнинг «Динамо» жамоасининг 1999 йилда туғилган ёш футболчиларига мураббийлик қила бошлайди. У мураббий Виталий Косовсковга ёрдамчи бўлади.

«Ҳозирча ҳеч бир жамоани бошқармайман, Виталий Косовский мураббийлик қилаётган жамоада ёрдамчи мураббийлик қиламан. Мен бу ишга аста-секинлик билан кўника бошлашни ва тажриба тўплашни мақсад қилганман.

Мураббийлик иши ҳақида анчадан бери ўйлаётгандим. Аммо ҳозир кичик жароҳат олганим боис, футболчиликдан мураббийликка ўтиш борасида якуний қарорга келдим. Ҳозирча, фақат ўрганаман ва тажриба тўплайман.

Мендаги жароҳат шундайки, уни операция қилиш керак. Бутун фаолиятим давомида бундай жароҳатга дуч келмагандим, кичик жароҳатларга йўлиққандим, уларни операция қилишга ҳожат қолмаганди. Ҳозир операция қилишдан қандай маъно бор? Барибир футбол ўйнаш учун аниқ вариантлар йўқ. Ёзда Осиёдан тушадиган таклифларни кутай десам, у ердан ҳам аниқ вариант йўқ. Агар таклиф бўлганида операция қилдиришим мумкин эди.

Яшаш учун, ҳаракатланиш учун бу жароҳат менга халал бермайди. Шу боис, қарор қабул қилиб бўлмадим. 

Шацких 6 марта Украина чемпиони бўлган, 2 марта Украина чемпионатининг энг яхши тўпурари соврини билан тақдирланган ва Ўзбекистонда бир неча марта йилнинг энг кучли футболчиси сифатида эътироф этилган.