Бют оролидаги Шотландиянинг ўрта асрларга тегишли қасрида Оксфорд университети мутахассислари инглиз драматурги Уильям Шекспирнинг биринчи пьесалар тўплами намунасини топишди. Бу ҳақда Herald Scotland нашри хабар қилди.

Шекспирнинг ўлимидан 7 йил ўтиб (1623 йил) нашр қилинган тўпламда 36та пьеса бўлиб, уларнинг орасида «Макбет», «Ўн иккинчи кеча», «Юлий Цезарь», «Бу сизга ёқармикан» ва «Бўрон» кабилар бор.

Уч томли китобнинг биринчи саҳифасида Мартина Друшаутуанинг Шекспир портрети тасвирланган.

Ҳикоялар тўпламининг нусхаси апрельнинг охирида драматург ўлимининг 400-йиллиги шарафига кенг оммага тақдим этилади.

Биринчи нашрнинг адади 750 нусхадан ортмаган эди. 233та китоб бугунги кунгача етиб келган, улардан 79таси Фолжернинг Шекспир кутубхонасида сақланади.