2016 йилнинг 6-8 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Хитой муносабатларини ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлари вазирликлари делегациялари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Хитой делегациясига ТИВ Шартнома-ҳуқуқ департаменти маслаҳатчиси Го Сяомей раҳбарлик қилди.

Учрашувда томонлар бўлажак қўшма тадбирларда имзолаш кўзда тутилган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашишди.